Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби ким?
Ҳаваскор боксда Осиё чемпиони ва Осиё ўйинлари ғолиби бўлган ҳамюртимиз Исроил Мадримов профессионал боксда ўзининг бешинчи жангини венесуелалик Чарли Наваррога қарши ўтказадиган бўлди.
Ҳозиргача ўтказган 4 та жангининг барчасида нокаут билан ғалаба қозонган иқтидорли боксчимиз Интерконтинентал камари эгаси ҳисобланади.
Мадримовнинг рақиби Наварро профессионал боксда ҳозиргача 38 маротаба рингга кўтарилиб, уларнинг 29 тасида ғалабани қўлга киритган ва уларнинг 22 тасида рақибини нокаут ҳолатига туширган. Шунингдек, у ринг майдонини 9 маротаба мағлуб ҳолда тарк этган.
Маълумот учун, ушбу жанг жорий йилнинг 29 февраль куни АҚШнинг Техас штатидаги Фриско шаҳрида бўлиб ўтади.
Фикрлар