Исроил Мадримовнинг навбатдаги рақиби ошкор қилинди

Matchroom промоутерлик компанияси раҳбари Эдди Ҳирд ҳамюртимиз Исроил Мадримов билан боғлиқ режаларни ошкор қилди. Унга кўра, Мардимов навбатдаги жангини супер ярим ўрта вазнда (69,8 кг) WBА рейтингида 3-ўринда бораётган британиялик Жеймс Меткалфга қарши ўтказиши мумкин. 
 
Ҳозирда ушбу баҳс статусини белгилаш бўйича WBА'га таклиф юборилган бўлиб, агарда тасдиқланса камар учун бўлиши эҳтимоли ҳам бор.
 
Мадримов профессионал фаолияти давомида 10 та жанг ўтказиб, 9 тасида (6 нокуат) ғалаба қозонган. Унинг ҳисобида битта техник дуранг ҳам бор. У охирги жангини ўрта вазн тоифасида ўтказиб, Рафаэл Игбоквени очколар бўйича мағлуб этган. 
 
Жеймс Меткалф эса бу борада анчагина тажрибали ҳисобланади. У 27 та жанг ўтказиб, 25 тасида (15 нокаут) рақибларини мағлуб этган. Охирги марта Денис Ҳоган устидан очколар бўйича устун келган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!