Истеъдод: Кикбоксинг оламидаги исми жисмига монанд "Ўзбек шер"ининг натижаларидан хабардормисиз?

Истеъдод рукниинг навбатдаги сонида ажойиб кикбоксингчи ҳозирда Россияда ўз фаолиятини олиб бораётган, бир қатор саломоқли ютуқларни қўлга киритиб келаётган ҳамюртимиз "Шер" номи билан машҳур Шермуҳаммад Мамазулунов ҳақида маълумот берамиз. Ушбу юртдошимиз кикбоксингнинг профессионал йўналишларида жанг олиб боради.

шер3

Мамазулунов 1995 йил 17 майда Андижон вилоятининг Асака туманида таваллуд топган. Унинг биринчи мураббийи Анвар Умаров. Мазкур инсондан у жанговар спорт турининг сир-асрорларини ўрганади. 2006-2011 йиллар мобайнида Ўзбекистонда ўз фаолиятини олиб боради. Ҳозирда украиналик Руслан Кривуша қўл остида жангларга ҳозирлик кўрмоқда.

шер 2

У профессионал фаолияти мобайнида 30 та жанг ўтказган. Уларнинг 23 тасида ғалаба қозонади. 7 маротаба мағлубиятга учраган.

Икки карра жаҳон чемпиони. Fair Fight промоушенининг жаҳон чемпионлик камарини ҳам қўлга киритган.

Биз унинг кейинги режалари ҳақидаги фикрларига қулоқ тутдик...

- Агар, таклиф бўлса, ММА да ҳам ўзимни синаб кўриш истагидаман. Қолаверса, юртимизда, ўз мухлисларимиз қаршисида ҳам жанг қилиш умидидаман. Бу борада ўзбек ММА оламининг энг машҳур вакилларидан бири Мурод ака Хонтўраев 22 сентябрда Тошкентда ўзининг навбатдаги жангини ўтказиши ва ушбу турнирда хоҳиш бўлса, иштирок этишимни айтганди. Бундан жуда хурсанд бўлдим. Лекин ўша вақт бир неча кундан сўнг, Россиянинг Қозон шаҳрида жанг ўтказишим керак эди. Шунинг учун бу имкониятдан фойдалана олмагандим. Насиб қилса, кейинги сафар албатта иштирок этаман.

Мақсадим янада улкан муваффақиятларга эришиб, ўз ўрнида юртимиз шаънини муносиб ҳимоя қилишдир.

шер1

24 ёшни қаршилаган юртдошимиз яқин йиллар давомида албатта улкан натижалар қайд этишига ишонамиз. Чунки, унда улкан истеъдод бор! Ўйлаймизки у албатта тез орада яккакураш оламининг ёрқин вакилларидан бирига айланади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!