Истеъдод.Россияда ва рус журналистлари таъбири билан айтганда, "Мистер печень" номи билан машҳур боксчимиз ҳақида эшитганмисиз?

  • 23 октябрь, 2019, 15:04
  • 0
  • Бокс

Истеъдод рукнимиз давом этади. Бу гал ҳам боксга юзландик. Қизиғи эса, “қаҳрамон”имиз ватандошимиз ҳисобланади. Ушбу боксчини ҳозирда профессионал бокс оламида яхши таниб олишган.

Рус журналистлари таъбири билан айтганда “Принц”, “Мистер печень” номлари билан машҳур юртдошимиз андижонлик Равшанбек Умурзақовдир. Равшанбек 1993 йил 7 июлда Андижон шаҳрида таваллуд топган. Биринчи мураббийи Сардор Разоқовдан бокс сир-асрорларини ўрганади. Ҳозирда, Набижон Исмонов қўл остида профессионал йўналишда машғулотлар олиб бормоқда.

Унинг ҳаваскор боксдаги натижаларига эътибор қаратсак, Хитой ва Қозоғистонда бўлиб ўтган халқаро турнирлар ғолибига айланади. Ўзбекистон чемпионатида ғолиб ва совриндорлар қаторидан ҳам жой олишга эришган. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган мураббий Золотарёв хотира турнирида икки маротаба шоҳсупанинг энг юқори поғонасига кўтарилади. 2014 йил талабалар ўртасида Якутяда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида иштирок этади.

22885939_150288985580686_3062443002875073055_n

Равшанбек 2017 йил профессионал боксга ўтади. 61.2 кг вазн тоифасида жанг олиб бораётган “Шаҳзода”нинг биринчи жанги ўша йили 12 декабрда россиялик Евгений Смеловга қарши бўлади ва уни муддатидан аввал жигарга йўллаган зарбаси билан нокаутга учратади. Мазкур дебютдан сўнг, шу кунга қадар яна 9 та жанг ўтказди ва барчасида ғалаба қозонди.

Умумий ҳисобда 10 та ғалабанинг 7 тасини нокаут эвазига қўлга киритган. 2019 йил 13 апрелда Молдовада ташкил этилган навбатдаги жангида у филиппинлик Роберто Гонсалесни мағлуб этиб, WBA Asia чемпионлик камарини қўлга киритади.

 Шундан сўнг, мазкур камарни ҳимоя қилиш доирасида икки бора рингга кўтарилди. Дастлаб, ЖАРлик Энтони Молоизанени очколар ҳисобига мағлуб этган бўлса, иккинчисини ҳозирда энг сўнги жанги бўлиб турган филиппинлик Ролдан Алдеага қарши жорий йилнинг 7 сентябрь куни ўтказди. Муросасиз кечган қарама-қаршиликда юртдошимиз устунликка эришиш баробарида чемпионлик камарини муносиб ҳимоя қила олади.

53742554_347370249205891_1958010074815266816_n

Айни вақтда Бутунжаҳон бўйича ўз вазн тоифасида 29 ўринда қайд этилган.

Бир сўз билан айтганда, юртдошимизда ажойиб истеъдод бор. Унга янада сайқал бериб, мехнат қилишдан тўхтамаса, келажакда нуфузли камарларни ҳам қўлга кирита олишга қодир.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!