Истеъдодли футболчи “Барса”ни танлаганидан афсусда
Айни пайтда Франция чемпионатида ижара асосида “Ницца” клуби шарафини ҳимоя қилаётган ҳимоячи Жан-Клер Тодибо “Барселона”га ўтганидан афсусда эканини билдирди.
- “Барселона” билан шартнома имзолаганимда рақобат кучли бўлиши ва мунтазам ўйнаш қийин эканини билганман. Менга профессионаллик етишмади. Ўша пайтни нимани ўйлаганимдан ҳайронман.
“Барселона”га келиб, сенга талаб йўқлигини билиш ғалати. Мен Каталонияда захирада ўтиришдан кўра, тўртинчи дивизионда бўлса ҳам ўйнашни афзал кўраман. Футболда бошқаларнинг фикрини қабул қилиб бўлмас экан, депрессияга тушиб қолиш мумкин. Мен 2019 йили чемпион бўлдим, лекин ўша мавсумда жамоага ҳеч қандай ёрдамим теккани йўқ. Соврин қўлга киритилгандан кейин ўйнай бошладим, - деди Тодибо.
“Барселона”нинг асосий таркибига киролмай икки мавсумдан бери ижарада юрган франциялик ёш футболчининг каталонияликлар билан тузган шартномаси 2023 йилнинг ёзигача давом этади.
Фикрлар