"Истиқлол" мухлислари Машариповдан хавотирда!

  • 14 декабрь, 2024, 11:24
  • Oybek Yo’ldoshev
  • 0
  • Футбол
TIGGO 2 PRO

Ўзбекистон терма жамоаси вингери Жалоллиддин Машарипов ҳозирда Эроннинг "Истиқлол" клуби шарафини ҳимоя қилмоқда. 

Легионеримизнинг жамоасининг муҳим футболчиларидан бири ҳисобланади. Хусусан, у Эрон кубогининг 1/16 финал босқичи доирасидаги "Мес"га қарши баҳсда захирадан майдонга тушиб, голли узатмани амалга оширди. Учрашувда “Истиқлол” 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди ва Машарипов учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилди.

Мухлислар унинг шартномаси якунланаётганига қарамай, янги келишув тузилмаётганидан хавотирда. Форс манбаларининг хабарига кўра, 31 ёшли футболчига Хитой клуби таклиф билан чиққан. 

Эслатиб ўтамиз, Машарипов жорий мавсум Эрон Про-лигасида 10 та ўйинда қатнашиб, иккита голли узатмани амалга оширди.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!