Ads

Хабар берганимиздек бугун Фарғонанинг "Истиқлол" клуби «Сурхон» билан ўртоқлик ўйини ўтказди. Учрашув тенг курашлар остида ўтди. Биринчи тайм ярмига келиб хисоб очилди. "Истиқлол"нинг 6-рақамли футболчиси Абдулазиз Жўрабоев (24-дақиқа) хисобни очди. Ушбу хисоб учрашув охирига қадар сақланиб қолди.

Ўртоқлик ўйини

«Сурхон» - «Истиқлол» 0:1

Гол: Абдулазиз Жўрабоев 

Эслатиб ўтамиз, ушбу баҳс иккинчи даврага тайёргарликнинг энг охирги назорат учрашиви бўлиб, эндиликда бор эътибор асосий баъсларга қаратилади.

Клуб матбуот хизмати берган хабарга кўра, жамоа эртага тиббий кўрикдан ўтади ва шундан сўнг Фарғонага йўл олишади.