"Истиқлол" ўз майдонида ғалаба қозонди, Амонов эса...

Эрон чемпионати 21-туридан ўрин олган "Истиқлол" - "Гол Гохар" тўқнашуви бўлиб ўтди. Унда мезбонлар 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. 

Теҳронликлар сафида Артур Ямга дубль муаллифига айланди. Меҳмонлардан Табризи рақиб дарвозасини ишғол қилди. 

Шу тариқа, "Истиқлол" очколари сонини 51 тага етказиб олди. Жамоа айни пайт жадвалнинг 1-поғонасидан ўрин олган.  

"Гол Гохар" ҳисобида 32 очко мавжуд бўлиб, клуб 5-ўринни эгаллаб турибди. 

Эслатиб ўтамиз, Теҳрон клуби сафида тўп тепаётган легионеримиз Азизбек Амонов ушбу ўйинда 55 дақиқа ҳаракат қилди. 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!