Истомин бугун Швейцарияда ўз юришини бошлайди
Ads

Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин бугун Швейцариянинг Гштад шаҳрида “Swiss Open Gstaad” турнирида ўз юришини бошлайди. Ҳамюртимиз ўйинларни мусобақанинг асосий тўридан бошлайди.

Соврин жамғармаси 540 310 еврони ташкил этувчи турнирнинг илк даврасида ҳамюртимизга саралашдан чиққан италиялик Лоренцо Жустино рақиблик қилади. Қайд этиш жоиз Истомин АТP рейтигида 82-ўринда, унинг бугунги рақиби эса 192-ўринда бормоқда.

Мазкур ўйин Тошкент вақти билан соат 19.00 да старт олади.