Истомин эртага Швейцарияда жуфтлик баҳсларидаги иштирокини бошлайди
Ads

Олдин хабар бериб ўтганимиздек, Швейцариянинг Гштаад шаҳрида АТP туркумидан ўрин олган “J. Safra Sarasin Swiss Open Gstaad” турнири старт олди.

Соврин жамғармаси 540 310 еврони ташкил этувчи турнирнинг жуфтлик баҳсларида эртага ҳамюртимиз Денис Истомин шериги Михаил Елгин билан курашга киришади.

Уларга Сандер Арендс/Робин Хаас дуэти рақиблик қилади. Ушбу беллашув бугун Тошкент вақти билан 14.00 да старт олиши режалаштирилган.