Истомин курашсиз ярим финалга чиқди

Қозоғистонда теннис бўйича Профессионал теннис уюшмаси - АТР мусобақалари тақвимидан жой олган "Челленжер" туркумидаги "Capital Cup -2016" халқаро турнирида иккинчи рақамда сараланган ўзбекистонлик Денис Истомин ярим финалга чиқди.
 
Моҳир теннисчимиз дастлабки учрашувини чехиялик Роберт Штанекка қарши ўтказиб, ўйинда 6:0, 6:7, 6:4 ҳисобида устунлик қилган эди. Иккинчи даврада туркиялик Жем Илкел 4:6, 2:6 ҳисобида ўзбекистонлик теннисчи устунлигини тан олди.
 
Денис чорак финалда сербиялик Никола Миложевич билан куч синашди. Бироқ бу учрашув охиригача давом этмади. Биринчи сетда мамлакатимизнинг энг кучли теннисчисидан 2:6 ҳисобида мағлубиятга учраган европалик ракетка устаси ўйинни давом эттирмади.
 
Денис Истоминнинг ярим финалдаги рақиби ўзбекистонлик Темур Исмоилов ва россиялик Александр Бублик баҳсида аниқланади.
 
SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!