Истомин ўз юришини ғалаба билан бошлади!

Ўзбекистоннинг биринчи рақамли ракетка устаси Денис Истомин Қозоғистондаги мусобақада ўз иштирокини бошлади.

"Қозоғистон Президенти кубоги"да қатнашаётган ҳамюртимиз бугун яккаликда 1/16 финал босқичидан ўрин олган учрашувни мезбонлар вакили Денис Евсеевга қарши ўтказди. Дастлабки сетни тай-брекда бой берган Истомин кейингиларида рақибидан устунлик қилди. Якуний ҳисоб: 6:7(6:8), 6:3, 6:3.

Кун якунига қадар теннисчимиз жуфтлик баҳсларида ҳам кортга чиқиши режалаштирилган. Яккаликдаги рақиби Евсеев билан тандем ҳосил қилган Денис 1/8 финал босқичида Фредерико Силва ҳамда Томас Махак жуфтлиги қаршилигини синдиришга ҳаракат қилиб кўради.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)