Италия "А" сериясининг 2019/20 мавсумига қуръа ташланди(ФОТО)

Италия "А" сериясининг 2019/20 мавсумига қуръа ташланди.

"Ювентус" ва "Наполи" клублари 2-турда ўзаро тўқнаш келишса, Рим дербиси "Лацио" ва "Рома" клублари ҳам шу турда ўзаро баҳс олиб боришади.

Чемпионатнинг 4-турида катта футбол бўлади. Аншлаг бўлиши кутилаётган учрашувда "Милан" мезбон сифатида "Интер"га қарши баҳ олиб боради. Беллашув шу йилнинг 22-сентябрь кунида бўлиб ўтади. "Интер" мезбонлик қиладиган жавоб ўйини эса 2020 йилнинг 9-февралида бўлади.

"Интер" клуби амалдаги чемпион "Ювентус"ни 7-турда қабул қилади. Бу учрашув 2019 йилнинг 6-октябрь куни бўлиб ўтади. Туриндаги жавоб ўйини эса, 2020 йилнинг 1-март санасига тўғри келди.
Қолган барча баҳсларни қуйидаги суръат орқали кўриб, билиб олишингиз мумкин:

EAqacJYX4AAR1ki

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!