Италия чемпионати баҳслари бир йил мухлисларсиз ўтказилиши мумкин

Италияда 2021 йилнинг март ойигача мухлисларнинг стадионларга кириши таъқиқланиши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар тарқатмоқда.

Юқоридаги манбага кўра, бу мамлакат ҳудудида тарқалган коронавирус пандемияси билан боғлиқ. Италия футбол федерацияси мавсумни хавфсиз усулда давом эттириш режасини ишлаб чиқмоқда. Унга кўра, жамоалар 4-5 майдан бошлаб, машғулотларга киришади ва чемпионат ўйинлари май ойи охиридан давом эттирилади. Аммо, мухлисларнинг стадионларга киритилишига келаси йилнинг баҳоридан рухсат берилиши мумкин. Бу бевосита мамлакат чегараларининг тўлиқ очилиши ва барча таъқиқлар олиб ташланиши билан боғлиқ.

Ҳозирда 26-турдан сўнг А Серия мусобақа жадвалида 63 очко жамғарган "Ювентус" пешқадамлик қилмоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!