Италия футбол Федерацияси: Конте терма жамоани бошқариш пайида

Италия футбол Федерацияси вакили Роберто Фаббричини терма жамоа бош мураббйига ким муносиблиги ҳақида ўз фикрини айтиб ўтди.

- Бироз олдинроқ, Манчини Римга етиб келганди, аммо биз у билан ҳеч қандай алоқа қилмадик. Контенинг ўзида Италия терма жамоасини бошқаришда катта хоҳиш бор. Анчелотти ва Раньери ҳам муносиб номзодлар ичида.

Хозирда, бу борада катта мулоҳазалар олиб боряпмиз, ҳар бир номзоднинг ижобий ва салбий томонларини кўриб чиқишимиз даркор, - дея Фаббричинининг сўзларини келтиради goal.com нашри.