Италия футболида ҳали бунақаси бўлмаган

А Серияда якка пешқадам бўлиб турган “Интер” 31-тур учрашувида сафарда  “Удинезе” устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Бу натижа миланликларга ажойиб рекорд тақдим этди. “Интер” А Сериянинг 1-туридан 31-туригача ҳар бир учрашувда рақиблар дарвозасини ишғол қилган биринчи жамоага айланди.

Чемпионат якунланишига етти тур қолганида “Интер” 82 очко билан биринчи ўринда бормоқда ва энг яқин таъқибчиси “Милан”дан 14 очкога ўзиб кетган.

Симеоне Индзаги шогирдлари эн кўп – 75 та гол урган ва энг кам – 15 та тўп ўтказиб юборган жамоа ҳисобланади.

“Интер” бу мавсум фақат бир марта – 6-турда кутилмаганда “Сассуоло”дан 1:2 ҳисобида мағлубиятга учради. Қолган ўттизта беллашувда 26 та ғалаба ва тўртта дуранг қайд этди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!