Италия грандлари қизиқаётган аргентиналик ёш футболчига

"Атлетико Рафаэла" ҳужумчиси Матиас Годой фаолиятини "Челси"да давом эттириши мумкин.

Маълум бўлишича, "Челси" футболчига жиддий қизиқиб қолган. "Челси" скаути ўсмирлар ўртасида бўлиб ўтган жаҳон чемпионатида Годойни кузатиб борган. Ушбу турнир давомида, 17 ёшли аргентиналик 9 учрашув ўтказиб, 3 гол урган ва 3 ассистентлик вазифасини бажарган.

Бундан ташқари, инглиз клуби футболчи учун 3 млн фунт такли қилгани ҳақида ҳам маълумотлар тарқаб кетди.

Маълумот учун, Годойга Италиянинг "Интер" ва "Милан" клублари ҳам қизиқиш билдираётган эди.