Италия. Игуаин “Милан”ни мағлубиятдан сақлаб қолди

Италия чемпионати 4-турида “Милан” жамоаси сафарда “Кальяри” футболчилари билан ўзаро баҳс олиб борди. Мазкур ўйинда 1:1 ҳисобидаги дуранг қайд этилди.

Учрашувнинг 4-дақиқасида Жоао Педро ҳисобни очган бўлса, 55-дақиқада Гонсало Игуаин мувозанатни тиклади. Ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.

Кальяри – Милан 1:1 (1:0, 0:1)

Голлар: 1:0 – 4 Жоао Педро, 1:1 – 55 Игуаин.

Кальяри – Краньо, Срна, Романья, Клаван, Падоин, Кастро (Дессена, 84), Брадарич, Барелла, Жоао Педро (Сау, 64), Паволетти, Фариас (Ионицэ, 52).

Милан – Доннарумма, Калабрия, Мусаккьо, Романьоли, Родригес (Лаксальт, 85), Кессиэ, Биглия, Бонавентура (Бакайоко, 66), Сусо, Игуаин, Чалханоглу (Кастильехо, 73).

Огоҳлантиришлар: Срна (72), Кессиэ (90).

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!