Италия клуби президентида COVID-19 вируси аниқланди

Италия B Серияси вакили ҳисобланган "Порденоне" клуби президенти Мауро Ловиза коронавирусга чалинди. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатмоқда.

“Қатор текширувлардан сўнг менинг коронавирусга чалинганим тасдиқланди ва мен буни оммага эълон қилишга қарор қилдим. Албатта, мен ҳам бу вирусдан қўрқаман. Ҳозир менинг аҳволим яхши, лекин соғлом эмасман. Янги ҳафтада яна тест топшираман. Умид қиламанки, унгача касалликдан қутиламан”, - дейди Ловиза.

Айни дамда Италияда 152 271 та одам COVID-19 вирусига чалинган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!