Италия кубоги. Финал. Матнли трансляция

  • 90'

    "Наполи" мухлисларини кубок ғолиблиги билан табриклаймиз. Шарҳни сизлар билан Абдулвосид Валихонов олиб борди. 

  • 90+'

    Пандемия пайтидаги янги регламентга кўра пенальтилар сони ҳам қисқартирилганди. Жамоалар тўрттадан зарба беришди.

  • 90+'

    ГОООООООЛЛ! Милик гол урди. "Наполи" Италия кубоги соҳиби!

  • 90+'

    ГОЛ! Де Лигт жуда ҳотиржам тепди. 3:2

  • 90+'

    ГОЛ! Максимович марказга зарба берди. 3:1.

  • 90+'

    ГОЛ! Бонуччи ишонч билан гол урди. 2:1

  • 90+'

    ГОЛ! Политано ўнг бурчакка тепди. Буффон тўп йўналишини топган эди.

  • 90+'

    Данило ноаниқ тепди! 0:0

  • 90'

    Учрашув якунланди! Пенальтилар серияси гувоҳи бўламиз!!!

  • 90+'

    БУФФФФОООООНННННН!!! Баҳс якунида бурчак зарбасидан "Наполи" футболчиси яхши зарба берди. "Юве" дарвозабони тўпни чизиқдан олиб чиқди. Қайта берилган зарба устунга бориб тегди.

  • 90+'

    Учрашув асосий вақтига 3 дақиқа қўшиб берилди.

  • 87'

    Зелински Элмасга ўрнини бўшатиб берди.

  • 86'

    Ҳисоб сақланиб қолган тақдирда дарҳол пенальтилар серияси бошланади. Экстра тайм йўқ!

  • 85'

    Ремзи Куадрадо ўрнига майдонга тушди.

  • 83'

    Дибала рақибини очиқчасига чалгани учун сариқ карточка қабул қилиб олди.

  • 82'

    Политанонинг зарбаси Буфффонга муаммо туғдирмади.

  • 81'

    Марио Руи ўз ўрнини Хюсайга бўшатиб берди.

  • 80'

    Аллан Фабиан Руизни алмаштирди.

  • 77'

    Марио Руи Дибалага қарши ишлатган қўполлиги учун огоҳлантирилди.

  • 75'

    "Ювентус"нинг хавфли ҳужумлари кетма-кетлиги неаполликлар учун хайрли якунланди.

  • 74'

    Пьянич ўрнига Бернардески майдонга ташланди.

  • 72'

    Милик жарима майдони марказидан зарба бериш имконига эга бўлди. Ноаниқ!

  • 68'

    Кальехон ўз ўрнини Лосанога бўшатиб берди.

  • 67'

    Мертенс майдондан олинди. Милик унинг ўрнида ҳаракат қилади.

  • 66'

    Данило Дуглас Коста ўрнига майдонга тушди.

  • 65'

    Бонуччининг 35 метрлар чамасидан берган кучли зарбаси Меретнинг қўлига бориб тушди.

  • 63'

    Дибаланинг олисдан берган зарбаси анча юқоридан ўтиб кетди.

  • 61'

    Фабиан Руизнинг кучли зарбаси ноаниқ кетди.

  • 60'

    Жамоалар айтарли хавфли вазият яратишмаяпти.

  • 51'

    Леонардо Бонуччи Фабиан Руизни "Наполи"нинг хавфли қарши ҳуумини ташкил қилишдан очиқчасига тўхтатиб қолгани учун жазоланди.

  • 49'

    Ўнг қанотдаги фаоллик эвазига Дуглас Коста бурчак тўпи ишлади. Неаполликлар ҳимояси ўз ўрнида.

  • 46'

    Иккинчи бўлим бошланди.

  • 45'

    Танаффус! 0:0

  • 45+'

    Биринчи таймга 1 дақиқа вақт қўшиб берилди.

  • 44'

    Тўп назорати 47 - 53. "Юве" фойдасига.

  • 42'

    Бурчак тўпидан қайтган тўпни Инсинье дарвоза томон йўлллади. Яна Буффон яхши ҳаракат қилди.

  • 40'

    "Наполи" хавфли ҳужумлар сериясини уюштирди. Сўнгида Демме Буффон билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Афсона ўз номига хос ҳаракат қилди.

  • 39'

    Дибаланинг Роналдуга етказиб берган ўта қулай тўпига Мерет биринчи бўлиб етиб келди.

  • 38'

    Майдон марказида Криштиануга нисбатан қоида бузилди. Амалга оширилган жарима зарбасидан сўнг Де Лигтнинг берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

  • 36'

    Роналду ўнг қанотда Кулибали томонидан тўхтатиб қолинди. Ҳакам қоида бузилмаган, деб ҳисоблади.

  • 32'

    Дуглас Костанинг ўнг қанотдан ёриб кириб, жарима майдони марказига узатган тўпини неаполликлар узоқлаштиришди.

  • 27'

    Дибаланинг бурчакдан узатган тўпи жарима майдонига йиғилган ҳеч бир футболчига насиб этмади.

  • 24'

    Мертенснинг жарима майдончаси ёнгинасидан берган зарбаси дарвоза устунига бориб тегди.

  • 20'

    Бентанкурнинг узоқдан йўллаган зарбаси "Наполи" дарвозабонига қийинчилик туғдирмади.

  • 14'

    Алекс Сандро тўпни майдон ташқарисига чиқариб юборди. Бурчак зарбасидан кейинги позицион ҳужум давомида бразилиялик футболчи Марио Руи билан курашга киришди. Руи йиқилиб тушиб, пенальти сўради. Йўқ, ўйин давом этади.

  • 13'

    "Наполи"нинг оз сонли қарши ҳужумлари майдон марказидаёқ тўхтатиляпти.

  • 9'

    Дастлабки дақиқаларда устунлик "Ювентус"да.

  • 6'

    Роналдунинг жарима майдончаси ичидан йўллаган зарбасини Мерет қайтарди.

  • 3'

    Роналдунинг қанотдаги фаоллиги эвазига бурчак тўпи ишланди аммо у бесамар кетди.

  • 1'

    Финал бошланди! 

  • 0'

    Коронавирусдан вафот этган инсонлар хотирасига бир дақиқалик сукут сақланди.

  • 0'

    Жамоалар майдонга саф тортишди. Италия кубоги мадҳияси янграмоқда. 

  • 0'

    Бугунги беллашувни Даниель Довери бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

  • 0'

    Ассалому алайкум, азиз футбол ихлосмандлари. Бугунги Италия кубоги финал баҳсини сайтимизда матнли трансляция орқали бирга кузатиб бориш имкониятига эгамиз.

  •  

     

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!