Италия нашри: Моуриньо бугун Элдор Шомуродовни асосий таркибга киритади. Бунга етарликча сабаб бор

Бугун Италия кубоги 1/8 финал босқичидан ўрин олган "Рома" - "Лечче" баҳси бўлиб ўтади. 

Учрашув Тошкент вақти билан 01:00да старт олади. Ўйинни "Спорт" телеканали жонли эфирда намойиш этади.

Легионеримиз Элдор Шомуродов B Серия вакили "Лечче"га қарши беллашувни асосий таркибда бошлаши мумкин. Бу ҳақда "La gazzetta dello sport" нашри маълум қилди. 

Ушбу нашрда ёзилишича, Жозе Моуриньо бугун захирада қолиб кетаётган ҳужумчиларга асосий таркибда имконият беради. Мутахассис мазкур баҳс кубок ва рақиб анча кучсиз эканлиги боис шундай қарорга келган.

Яъни римликлар ҳужумида Элдор Шомуродов, Стефан Эл-Шаарави ва Карлес Перес ҳаракат қилиши тахмин қилинган. Қолаверса, бошқа позицияларда ҳам ўзгаришлар кузатилиши билдирилди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!