Италия нашрлари Россияда
Ads

Италиянинг машхур Tuttomercatoweb нашри Россиянинг “Краснодар” клуби ҳужумчиси Магомед-Шапи Сулейманов ҳақида мақола чоп этди.

Айтиш керакки нашрнинг ҳар кунлик сонида ёш истеъдодлар рукни остида туркум мақолалар бериб борилади. Ушбу рукндаги газетанинг 30 июль кунги сонида айнан 17 ёшли россиялик футболчи ҳақида гап борди.

Юқоридаги нашр УЕФА Европа лигаси 3-саралаш босқичида дебют қилган ва ушбу баҳсда “Люнгбю” (2:1) дарвозасига ғалаба тўпини киритган Сулеймановни “янги  Аршавин” дея эътироф этган.