
Италия ўз майдонида Польшани ишончли тарзда таслим этди
Миллатлар лигаси "А" 1-гуруҳи бешинчи турида Италия ўз майдонида Польшани қабул қилиб, ишончли тарзда ғалабани қўлга киритди. Ўйин италияликларнинг тўлақонли устунлиги билан бошланди.
Биринчи таймнинг 20-дақиқасида Лоренцо Инсенье чиройли зарба билан ҳисобни очди, бироқ ҳакам Андреа Белотти офсайд ҳолатда дарвозабонга халақит берганлиги сабабидан голни инобатга олмади.
Бироқ мезбонлар ҳужумларни давом эттиришди. Баҳснинг 27-дақиқасида польшалик ҳимоячи ўз жарима майдони ичида Андреа Белоттига нисбатан қўполлик ишлатди ва ҳакам пенальти белгилади. Пенальтини Жорьжино аниқ амалга ошириб, Шесни дарвозасини ишғол қилди. Биринчи таймнинг қолган дақиқалари ҳам Италиянинг устунлиги билан якунланди.
Иккинчи бўлимни Польша ўйинни ўзгартиришга ҳаракат қилди, бироқ 77-дақиқада Яцек Горальски иккинчи сариқ карточка олиб, жамоасини қийин ҳолатда қолдирди. Бундан италияликлар унумли фойдаланди ва 83-дақиқада Доменико Берарди кучли зарба билан дарвозани ишғол қилиб, ўйинга нуқта қўйди.
Шу тариқа Италия гуруҳ босқичи 5-туридан сўнг 9 очко билан биринчи ўринга чиқиб олди. Польша эса 7 очко билан учинчи поғонага тушиб кетди.
- 90+3'
Ўйин якунланди.
- 90'
Иккинчи таймга 3 дақиқа қўшиб берилди.
- 90'
Мануэль Локателли зарбасига аниқлик етишмади.
- 89'
Лоренцо Инсинье ўрнини Стефан Эль-Шааравига бўшатиб берди.
- 89'
Джованни Ди Лоренцо Алессандро Флоренци ўрнига майдонга тушди.
- 88'
Роберт Левандовскининг зарбаси ноаниқ бўлди.
- 87'
Ҳимоячилар Эмерсонга ўйнаш имкониятини беришмади.
- 84'
ГОЛ! Доменико Берарди кучли зарба билан дарвозани ишғол қилди.
- 81'
Эмерсон зарба учун қулай нуқтага чиқиб борди, ҳимоячи тўпга тўғоноқ бўлиб, хавфни бартараф этди.
- 79'
Андреа Белотти ўрнини Стефано Окакага бўшатиб берди.
- 79'
Лоренцо Инсинье ўйиндан ташқари ҳолатда қолиб кетди.
- 77'
Яцек Горальскига иккинчи сариқ карточка кўрсатилди. Польша 10 киши бўлиб ўйинни давом эттиради.
- 76'
Аркадиуш Реца ўйинни давом эттира олади.
- 76'
Аркадиуш Рецага тиббий ердам кўрсатилмоқда.
- 75'
Гжегож Крыховяк қўполлик ишлатди.
- 74'
Кароль Линетты ўрнига Аркадиуш Милик майдонга тушди.
- 73'
Ян Беднарекнинг қўлига тўп тегди, бироқ хакам пенальти йўқ дея қайд этди.
- 72'
Жоржиньо рақибини қўполлик билан йиқитди.
- 69'
Лоренцо Инсеньенинг бурчак зарбасидан хавфли чиқмади.
- 69'
Эмерсоннинг зарбасига ҳимоячи тўғоноқ бўлди.
- 69'
Кароль Линетты қўполлик ишлатди.
- 66'
Доменико Берардининг зарбаси дарвоза устуни енидан ўтиб, майдонни тарк этди.
- 64'
Федерико Бернардески ўрнига Доменико Берарди майдонга тушди.
- 62'
Яцек Горальски сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 60'
Инсеньенинг зарбасини ҳимоячи ҳотиржам қайтарди.
- 59'
Инсеньенинг зарбасини Шесни ушлаб олди.
- 59'
Федерико Бернардескиннинг зарбаси ҳимоячи тегиб майдонни тарк этди.
- 57'
Эмерсоннинг паси ўхшамай қолди.
- 55'
Бернардескининг зарбасига ҳимоячи тўғоноқ бўлди.
- 54'
Бурчак зарбасидан сўнг Инсенье тўпни дарвозага кучли зарба билан йўллади, бироқ тўп Ачербига тегиб майдонни тарк этди.
- 53'
Инсеньенинг зарбаси рекошет билан майдонни тарк этди.
- 51'
Аркадиуш Рецца ҳужумда фол ишлатди.
- 51'
Франческо Ачерби рақиб билан тўқнашиб кетди, хакамнинг фикрича у нохак.
- 50'
Белотти ҳужумда тўпни ҳимоячиларга бериб қўйди.
- 49'
Николо Барелланинг зарбаси ноаниқ бўлди.
- 46'
Якуб Модер Яцек Горальски ўрнини эгаллади.
- 46'
Себастьян Шиманский ўрнини Петр Зелиньски ўрнини тўлдирди.
- 46'
Камил Езивак захирага олинди, унинг ўрнига Камиль Гросицкий майдонга тушди.
- 46'
Иккинчи тайм бошланди.
- 45+4'
Биринчи тайм якунланди.
- 45+3'
Франческо Ачербининг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ бўлди.
- 45+2'
Италия бурчак тўпни ўйин билан давом эттирди.
- 45+1'
Қарши ҳужумда Барелла қанотдан тўпни жарима майдонига узатди, бироқ Набель Глик тўпга тўғоноқ бўлди. бурчак тўпи.
- 45'
Биринчи таймга уч дақиқа қўшиб берилди.
- 45'
Алессандро Флоренци зарбасига аниқлик етишмади.
- 44'
Барнардескининг зарбасини ҳимоячи қайтарди.
- 43'
Лоренцо Инсеньенинг пасидан сўнг Франческо Ачерби боши билан зарба йўллади, зарбани Войцех Шесни қайтарди, қўшимчасига Ачерби офсайдда қолиб кетган экан.
- 42'
Якуб Модер Бареллани йиқитди, жарима зарбаси.
- 41'
Бернардескининг зарбасиҳимоячиларга тегиб қайтди, иккинчи зарбани эса Белотти ўхшата олмади.
- 38'
Кароль Линетты офсайдда қолиб кетди.
- 35'
Инсьенинг узатмасидан сўнг Белотти тўпни тўхтатмасдан дарвозага зарба йўллади, бироқ зарба ноаниқ бўлди.
- 34'
Гжегож Крыховяк қўполлик ишлатди. Италия жарима тўпи тепади.
- 32'
Бурчакдан узатилган пасдан сўнг Инсенье ойсадда қолиб кетди.
- 32'
Белоттининг зарбаси рекошет билан майдонни тарк этди.
- 31'
Инсеньенинг бурчакдан узатган пасини ҳимоя қайтарди.
- 30'
Белоттининг зарбаси ҳимоячиларга тегиб, майдонни тарк этди.
- 30'
Белотти Крихавиатга қўполлик ишлатди ва сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 27'
ГОЛ! Жоржиньо пенальтидан ҳисобни очди.
- 27'
Гжегож Крыховяк сариқ карточка билан огоҳлантирилди.
- 26'
Бурчак зарбасидан сўнг Андреа Белоттига қўполли ишлатилди. Пенальти.
- 26'
Инсеньенинг зарбаси рекошет билан майдонни тарк этди. Бурчак тўпи кўрамиз.
- 22'
Роберт Левандовски Бастонига қўпол ўйнади. Бастонига тиббий ердам кўрсатилмоқда.
- 20'
Инсеньенинг 15 метрдан йўллаган зарбаси гол билан якунланди, бироқ Андреа Белотти офсайд ҳолатда Войцех Шеснига ҳалақит берганлиги учун гол бекор қилинди.
- 19'
Италиядан хавфли ҳужум узоқдан узатилган пасга Андреа Белотти ета олмади.
- 17'
Аркадиуш Рецага нисбатан Федерико Бернардески қўпол ўйнади. Шифокорлар унга ердам кўрсатишмоқда.
- 16'
Бернардескининг узатмасини ҳимоячилар қайтарди.
- 13'
Аркадиуш Реца қўполлик ишлатди.
- 10'
Федерико Бернардескига тиббий ердам кўрсатилмоқда.
- 9'
Федерико Бернардески қулай имкониятга эга бўлиши мумкин эди, бироқ ҳимоячилар тўпни узоқлаштирди.
- 8'
Италия бурчак тўпидан фойдалан олмади.
- 8'
Войцех Шеснидан ажойиб сейв. Федерико Бернардескининг дарвоза томон йўллаган аниқ зарбасини Шесни қийинчилик билан қайтарди.
- 6'
Андреа Белоттининг зарбасига аниқлик етишмади.
- 5'
Эмерсоннинг узатмасини Войцех Шесни эгаллаб олди.
- 4'
Аркадиуш Реца рақибига нисбатан қўпол ўйнади.
- 3'
Италия бурчак зарбасидан унумли фойдала олмади.
- 1'
Ўйин бошланди.
- 0'
Ассалому алейкум қадрли футбол мухлислари. Миллатлар лигаси гурух босқичидан ўрин олган Италия ва Польша ўртасидаги баҳсни биргаликда кузатиб борамиз.
Фикрлар