Италия ўз рекордини янгилади

Хабарингиз бор кеча Италия терма жамоаси Евро-2020 саралаши доирасида ўз майдонида Арманистонни 9:1 ҳисобида енгди. Шу тариқа италияликларнинг саралашдаги ғалабали серияси 11 та ўйинга етди.

Эътиборлиси, "Скуадра Адзурра" шу тариқа ғалабали серия бўйича ўз рекордини натижасини янада яхшилаб олди.

Таъкидлаш керакки, бу борадаги аввалги рекордни 1938 йилда Витторио Поццо бош мураббийлигидаги Италия терма жамоаси қайд этган. Ўшанда улар кетма-кет 9 та ўйинда зафар қучишган.

Эслатиб ўтамиз, айни дамда Италия терма жамоасини Роберто Манчини бошқариб бормоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!