Италия терма жамоаси бош мураббийи

"Скуадро Адзура" бош мураббийи Роберто Манчини "Ювентус"нинг мураббий алмашувига муносабат билдирди:

"Мен "Ювентус"нинг Чемпионлар Лигасини ушбу босқичда тугатишини хаёлимга ҳам келтирмагандим. Ҳа, Саррининг услуби жамоага тўғри келмади. Клуб учун оғир ва талафотли йил бўлди. 

Пирло омадли. У бошиданоқ энг зўр клубни бошқаради. Ҳа, мен ҳам ёмон старт олмаганман. Аммо менинг қўлимда "Юве" эмас, "Фиорентина" бўлган. Андреада катта футбол билими мавжуд. У учун фаолиятидаги янги саҳифа очилмоқда. Келинг, унга омад тилаймиз", - дейди Манчини.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)