Италия терма жамоаси "Евро-2020"дан олдин йўқотишга учради

"Интер" ярим ҳимоячиси Стефано Сенси Италия терма жамоасига яқинлашиб келаётган Европа чемпионатида ёрдам беролмайди.

Италиялик журналист Жанлука ди Марционинг хабар беришича, ярим ҳимоячининг турнирда иштирок этмаслигига жароҳат сабаб бўлган. 25 ёшли футболчи машғулот жараёнида мушакларидан жароҳат олган.

Энди Италия терма жамоасида ундан бўшаган жойни "Аталанта" ярим ҳимоячиси Маттео Пессина эгаллайди.

“Евро-2020” 11 июнь куни бошланади ва 11 июлга қадар давом этади. Италия терма жамоаси қитъа турнирида "А" гуруҳидан жой олган. Улар ушбу гуруҳда Швейцария, Уэльс ва Туркия терма жамоаларига қарши баҳс олиб боради.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!