Италия терма жамоаси собиқ сардори "Париж" клуби билан шартнома имзолашга яқин

  • 31.01.2026 16:36
  • Улуғбек Хошимов
  • 0
  • Футбол

Италия терма жамоаси ва "Болонья" клуби ҳужумчиси Чиро Иммобиле фаолиятини Францияда давом эттиришга яқин турибди.

Манбада ёзилишича Италия терма жамоаси ва Римнинг "Лацио" клубида ёрқин ўйинлар кўрсатган форвард Чиро Иммобиле яқин кунларда Франциянинг "Париж" клубига кўчиб ўтади. Футболчи ва "Париж" аллақачон шахсий шартлар бўйича келишувга эришиб бўлган. 35 ёшли футболчи шу вақтга қадар, Испания, Италия, Германия ва Туркия чемпионатларида тўп тепган. Италия миллий терма жамоаси билан Евро-2020 турнирининг бош совринини ҳам қўлга киритган. 

Маълумот учун, футболчи жорий мавсумда умумий 9та учрашувда майдонга тушишга улгурган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!