Италия терма жамоасини ким бошқари маълум

Аввалроқ, Италия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Манчини ўз лавозимидан озод қилинганди. Унинг ўрнига бир қанча вариантлар кўри чиқилмоқда. 

"Sky Sport" нашри хабар беришича, Италиянинг кейинги устози Лучано Спаллетти бўлиш эҳтимоли юқорироқ. Унинг ўзи ҳам терма жамоани бошқаришни истамоқда. 

Эслатиб ўтамиз, италиялик мутахассис мавсум охирида "Наполи" билан хайрлашганди. У бир мавсумлик фаолияти давомида неаполликларни А Серия чемпионига айлантирди. Шунингдек, клубни Чемпионлар лигаси чорак финалига олиб чиқди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!