Италия терма жамоасининг асосий ҳимоячиси эртага Левандовскига қарши ўйинда иштирок этолмаслиги мумкин

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Жоржо Кьеллини тиззасидаги жароҳат сабабли эртага Польшага қарши ўйинда иштирок этолмаслиги мумкин. Бу ҳақда бош мураббий Роберто Манчини гапириб ўтди.

“Биз Кьеллинининг ҳолатини баҳолашимиз керак, эртага эрталаб хулосалар чиқарамиз. Агар ҳаммаси яхши бўлса, у ўйнайди, агар бўлмаса, чоршанба куни Голландия терма жамоасига қарши ўйнайди”, - деди Манчини.

Италия нашрлари тарқатган хабарларга кўра, Кьеллинининг ўрнига эртанги баҳсда “Лацио” ҳимоячиси Франческо Ачерби тушади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!