Италияда 8-тур старт олди. "Рома" ва Шомуродовни сафарда жиддий ўйин кутмоқда
Бугундан Италияда 8-тур баҳслари старт олди. Беллашувлар 18 октябрь кунларига қадар давом этади.
Бугун "Лацио" - "Интер" қарама-қаршилиги ўтказилади. Эртага эса ҳамюртимиз Элдор Шомуродов ҳаракат қиладиган "Рома" сафарда "Ювентус" билан куч синашади. Учрашув Тошкент вақти билан 23:45да бошланади.
Қуйида А Серия 8-тур ўйинлари билан танишишингиз мумкин (беллашувларнинг бошланиши Тошкент вақти билан кўрсатилган):
А Серия 8-тур
16 октябрь
18:00. Специя - Салернитана
21:00. Лацио - Интер
23:45. Милан - Верона
17 октябрь
15:30. Кальяри - Сампдория
18:00. Женоа - Сассуоло
18:00. Удинезе - Болонья
18:00. Эмполи - Аталанта
21:00. Наполи - Торино
23:45. Ювентус - Рома
18 октябрь
23:45. Венеция - Фиорентина
Фикрлар