Италияда рақиб майдонида 100 та гол урган ягона футболчи пайдо бўлди

Италия чемпионатининг 13-турида “Салернитана” ўз майдонида “Лацио”ни қабул қилиб, мавсумдаги биринчи ғалабасини нишонлади – 2:1.

Аутсайдер жамоа кучли рақибни иродали тарзда енггани римликлар голига муаллифлик қилган Чиро Иммобиле рекорди соясида қолиб кетди.

Ўйинда ҳисобни очган италиялик ҳужумчи А Серияда биринчи бўлиб, сафар учрашувларида урган голлари сонини юзтага етказиб олди.

33 ёшли футболчи клублар миқёсидаги фаолияти давомида 566 та учрашувда қатнашиб, рақиблар дарвозасини 323 маротаба ишғол қилган. Иммобиле Италия, Испания ва Германия чемпионатларида умумий ҳисобда ўнга яқин жамоада тўп тепган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!