Италиялик фанатлар Шомуродов ҳақида нима деяпти?

Европа футболида жамоаларнинг ашаддий мухлисларининг фикр-мулоҳазалари клублар раҳбарияти томонидан инобатга олинишига кўп бор гувоҳ бўлганмиз. Клуб, жамоа, мураббий, футболчиларга  доир ҳеч қайси янгилик, воқеа ва ўзгаришлар фанатларнинг эътиборидан четда қолмайди.

Хусусан, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродов кўчиб ўтган “Женоа” футбол клубининг ҳам ўзига яраша содиқ ихлосмандлари бор ва улар жамоа тақдирига бефарқ эмас.

Хориж оммавий ахборот воситалари “Женоа” мухлисларининг Элдор Шомуродов бўйича билдирган фикрларига жамлаб, уларни эълон қилмоқда. Айтиш жоизки, айрим мухлислар ўзбекистонлик легионерга катта умид билдираётган бўлса, баъзилари трансферлар мавсумида юлдуз даражасидаги ҳужумчини кутганини яширмаяпти.

00637218

Демак, “Женоа” мухлисларининг Элдор Шомуродов трансфери бўйича фикрлари билан танишамиз.

Ivan Quartulli:

Ўтган мавсумда Элдор жуда зўр ўйнади ва энг яхши тўпурарлардан бири бўлди. Янги мавсумда эса, чемпионатда гол уролмади. Бирдан генуяликлар пайдо бўлди ва ҳужумчи учун бири неча миллиондан воз кечди. Жамоамиз таркибида у ўтган йилги даражасига кўтарилиб олишига умид қиламиз!

Mirko Melis:

Вазиятдан келиб чиқиб, Пандев ўзига муносиб ўринбосар топилгунича 50 ёшгача ўйнайдиган кўринади.

Ar Nicco:

Кейинги йилларда бир неча ҳужумчиларни сотиб олдик, лекин улардан ҳеч бири зўр тўпурар бўлиб чиқмади. Шомуродов кучсиз бўлган Россия чемпионатидан келди. У гол уролмаётган эди. Биз катта пул сарфладик. Дунёнинг турли бурчакларидан ўйинчи олгандан кўра, битта зўр ҳужумчи таклиф қилиш керак эди.

Nicola Aschero:

Ишончимизни оқла, йигит. Бизга сенинг голларинг керак!

Rosell Guarnieri:

Мен охиригача бу миш-миш, деб ўйладим. Йўқ, уни футболкамизда кўрдим. Россияда гол уролмаётган ҳужумчи учун 9 миллион тўлаш бу фақат бизга хос. “Аталанта” Россиядан Миранчук сингари ажойиб футболчини 15 миллион еврога харид қилди.

58388C0D-B191-4331-A7E3-49CA5FE09FDA_1

Gian Marco:

Яна бир тушунарсиз харид. Ҳужумчи мавсумда битта гол урибди. Яқинда у “Женоа”да бир неча ўйинда майдонга тушади, ўзини кўрсатолмаса, захирага михланади. Кунимиз яна невара кутаётган Пандевга қолади.

Bruno Emmanuele:

Россия лигасидан келган ўйинчилар ҳар доим ҳам А Серияга мослаша олмайди. Лекин жамоамиз пандемия инқирози даврида турли манбаларга мурожаат қилишга мажбур. Миранчук, Шомуродов ва бу яна давом этади.

Marco Sparso:

Салбий фикрлар учраяпти. Келинглар, Элдорга имконият берайлик! Мен унинг ўйинларидан лавҳалар томоша қилдим. У зўр. Тезкор, бош билан яхши ўйнайди, зарбаси бор ва пас беришни билади. Келинглар, уни амалда нималарга қодирлигини кўрайлик!

Кўриниб турибдики, Элдор Шомуродов трансфери бўйича фикрлар ҳар хил. Лекин буларнинг барига жавоб битта. Элдор “Женоа” таркибидаги ўйини ва голлари билан ўзининг қандай ҳужумчи эканини кўрсатиб қўйиши керак...

Бахтиёрнинг Элдор ортидан Европага кетишини кутишмоқда

Шомуродов миллионерга айланади...

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!
Umarjon G'oyifov
07/10/2020 03:44
Ўзбекистонлик мухлислар хам юрак ютиб, Элдорни биринчи ўйинини кутиб турибди, агар биринчи ўйинда Элдор гол уриб, жамоаси ютиб чиқса, мен қувонч кўз ёшларимни тўхтата олмайман. Илохим шундай бўлсин. Бизни фақат хурсандчиликлан йиғлатсин Элдор, олға Элдор!
&
Насаф
07/10/2020 04:16
А билмадимда
&
Окаси
07/10/2020 04:19
Элдоржон, укам, билакларингдаги томирларингдан сенда шижоат, куч, уқув ва идрокинг жўш ураётганлигини бу италян фанатларига ҳам чиройли ва қатор-қатор, қўша-қўша голларинг билан бир намойиш қилиб бергин. Токи улар сени яқин икки уч ой ўтмасдан, кўкларга кўтарсин! Қисқа муддат ўтиб, қишки трансфер чоғида сани Ювентус, Реал, Барселона, Бавария ўзида кўришни ҳоҳлаб қолсин!!! Омад, укам!
Abdulla Safarov
07/10/2020 04:19
Факат хеттрик кутамиз кулимиз дуода
Dastan Uteuliev
07/10/2020 08:40
Братишка аллахым жар болсын
Дилшод Даврлнов
07/10/2020 04:53
Элдор кучга тулишинг керак Уйланиб голларинг камайди жисмоний куч йигишинг керак Оилавие уе хаёларни вактинча унут ОМАД ОЛГА умидимид сендан