Италиялик рефери Жаҳон чемпионати очилиш ўйинини бошқариб борадиган бўлди

Қатардаги Жаҳон чемпионати илк ўйинида ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди. Унга кўра, италиялик рефери Даниэле Орсато Қатар - Эквадор ўйинида бош ҳакамлик қилади. 

Шу тариқа, Орсато мундиалдаги дастлабки ўйинида иш олиб боради. Унга қанотларда Чиро Карбоне ва Алессандро Галлатини ёрдам беради. Тўртинчи ҳакам сифатида Истван Ковашс номи келтирилган. 

Эслатиб ўтамиз, эртага Жаҳон чемпионатига старт берилади. Қатар ва Эквадор жамоалари ўртасидаги очилиш ўйини 21:00 да старт олиши режалаштирилган.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!