Италиялик юлдуз икки ойда “Ливерпуль”дан кетадиган бўлди

“Ливерпуль”нинг италиялик ҳужумкор футболчиси Федерико Кьеза клубдан кетиш ҳақида ўйлай бошлади.

27 ёшли футболчи “Ювентус” мураббийлар штаби билан чиқиша олмай қолганидан кейин 29 август куни “Ливерпуль”га трансфер қилган эди. Турин клуби вазиятни юмшатиш учун икки йил муқаддам қарийб 45 миллион еврога олинган ўйинчини 12 миллион евро эвазига қўйиб юборганди.

Transfer News Live ва Inter News каби манбаларнинг маълум қилишича, 27 ёшли футболчи етарли даражада ўйин амалиётига эга бўлмаётгани боис, “Ливерпуль”ни тарк этмоқчи бўляпти. 

Кьеза ҳозиргача Премьер-лига, Англия Лигаси кубоги, Европа Чемпионлар лигасида бир мартадан, жами уч маротаба майдонга тушди ва жами 78 дақиқа тўп тепди.

Сўнгги маълумотларга қараганда, Федерико Кьеза ўзи кўниккан А Серияга қайтиб кетмоқчи. Унга Италиянинг бир неча клублар қизиқиш билдиряпти.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!