Италияни машҳур қилган, ҳозир кўпчиликка маъқул келмайдиган "катеначчио" футболи ҳақида ёхуд итальянча классик услуб билан танишамиз
"Catenaccio" (итальянча сatenaccio) - футболдаги тактик схема, асосий эътибор ҳимоя ва тактик қоидабузарликларга қаратилади. Итальян тилидан таржима қилинганда тахминан "ўтиб бўлмайдиган эшик ёки том маънода қулф", - деган маънони англатади.
"Катеначчио" юқори эътибор ва самарали ҳимояни назарда тутади. Бу эса рақиб ўйинчиларининг мудофаани ёриб ўтиш эҳтимолини камайтиради.
1947 йилги мавсумда "Волга чимчилаш", деб номланган ушбу тактика биринчи марта Россиянинг "Крилья Советов" жамоаси томонидан қўлланилган. Аммо Миланнинг "Интер" клуби аргентиналик мураббийи Эленио Эррера туфайли 60-йилларда дунёда кенг тарқалди. Миланликлар гол урганидан сўнг дарҳол "катеначчио" остида майдонда ўз позицияларини тикларди ва шу тариқа, ғалаба ҳисобини сақлаб қолишарди.
Аммо бу тактик схема 1967 йилги Европа чемпионлар кубоги финалида “Интер” билан "шафқатсиз ҳазил" ўйнади. Учрашувнинг 8-дақиқасидаёқ Алессандро Маззола пенальтини аниқ амалга оширди. Шундан сўнг, италиялик футболчилар "ўлик ҳимоя"га ўтишди. Уларнинг ўша учрашувдаги рақиби Шотландиянинг "Селтик"и эди. Бу клуб аксинча, шу пайтлари Европа футболидаги энг ҳужумкор жамоалардан бири эди. Якунда шотландлар 40 дан ортиқ гол уриш имконияти билан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. "Катеначчио" жуда кўп ва кескин танқид қилинди. Ўйиндан кейин мураббий Эленио Эррера ҳам тан олишга мажбур бўлди: "Селтик" зафар қучишга лойиқ эди ва бу ғолиблик - бутун спортнинг ғалабаси".
"Катеначчио"га австриялик мураббий Карл Раппан томонидан киритилган ва "верроу" ёки "занжир" деб номланган схема катта таъсир кўрсатди. Швейцарияга мураббий сифатида келган Раппан "тозаловчи" позициясини киритди - деярли дарвозабоннинг ёнида жойлашган ҳимоячи.
Қолган тўртта ҳимоячи ўйинчилар қисман майдон четига чиқади. Шунинг учун охирги икки экстремал ўйинчи аслида, қанот ярим ҳимоячилари ролини ўйнайди.
"Верроу" пайтида ўйинчиларнинг жойлашишини ҳисобга олсак, у қуйидагича кўринади:
Дарвозабон;
Тозаловчи (ҳимоячи, дарвозабонга тортилади);
Чап марказий ҳимоячи;
Ўнг марказий ҳимоячи;
Чап лотерал (марказлашган ҳимоячи);
Ўнг лотерал (марказлашган ҳимоячи);
Таянч ярим ҳимоячи;
Плеймейкер (ҳужумкор ярим ҳимоячи; пас берувчи);
Чап ярим ҳимоячи;
Ўнг ярим ҳимоячи;
Страйкер (яққол ҳужумчи).
Нерео Рокконинг "соф катеначчио" деб аталадиган тактикаси биринчи марта 1947 йилда "Триестина" клуби томонидан намойиш этилган. Умумий схема 1-3-3-3, баъзан эса 1-4-4-1 ва 1-4-3-2 га ўзгартирилган. "Триестина" ўша мавсумда ўзи учун рекорд даражадаги 4-ўринни эгаллаган.
"Катеначчио"нинг асосий янгилиги либеро (тозаловчи, эркин ҳимоячи,) позициясининг киритилиши бўлиб, унинг вазифалари ҳимоячиларни олд томондан ҳимоя қилиш ва (баъзан) ҳужумчиларни "зарарсизлантириш" эди. Бошқа томондан, тўпни олдинга узоққа ташлаш орқали ҳимоядан ҳужумга тез ўтишга асосланган қарши ҳужум тактикаси инқилобий бўлди. Эррера вариантида ҳимоячиларнинг ҳар бири рақиб ҳужумининг маълум бир футболчиси учун ҳам жавобгар бўлган, яъни ўйинчиларнинг шахсий ҳимояси жорий қилинган.
Ҳозирги вақтда (2000 йиллардан бошлаб) "автобус" атамаси бундай тактикалар учун қўлланиб келинмоқда.
"Катеначчио" услуби аввало, жарангдор экани, кейин эса кураш ва рақобатбардошликни талаб қилгани учун танлаб олинди. Футболда, ҳаётда, умуман ҳамма ерда сиз курашишга, енгилмасликка мажбурсиз. Яшашнинг асл маъноси ҳам шунда!!!
Шоҳрух Зоиров тайёрлади.
Фикрлар