Италиянинг 115 йиллик жамоаси Шомуродовни сўраяпти!

Ёзги трансферлар ойнаси тобора қизғин паллага кирибор бормоқда. Айниқса, кучли бешлик чемпионатлари янги мавсум олдидан бор эътиборини таркибини тартибга солиб олишга қаратмоқда.

Клублар, мураббийлар, спорт директорлари ўзларига мос ўйинчиларни, бир жамоада ишлари юришмай қолган футболчилар ўзларига ишонч билдирадиган янги жамоаларни қидирмоқда.

Ҳозирча, кучли бешлик лигаларидаги ягона вакилимиз – Элдор Шомуродовнинг ҳар трансфер ойнаси очилган пайтда ўзига янги иш жойи қидириши одатга айланиб бормоқда.

250821-shomu

28 ёшли футболчимиз “Специя”ни қуйи лигага кузатиб қўйганидан кейин “Рома”га қайтди. Жозе Моуриньо ижара муддатида атиги битта гол урган ҳужумчини асосий таркибга киритмаслиги ойдек равшан.

Спорт директори Тьягу Пинто бир неча ҳужумкор футболчидан қутилганидан кейин энди Шомуродов трансфери билан шуғулланмоқда.

Нуфузли манбалардан бири – Gazzetta dello Sport нашрининг маълум қилишича, ўзбек футболчисини А Серия вакили “Лечче” ўз сафига қўшиб олмоқчи.

 “Лечче”нинг ҳужумчи масаласида муаммоси бор. Бу жамоа сафида ўтган мавсум атиги учта форвард тўп тепди. Чемпионатни 16-поғонада якунлаган леччеликлар энг кам гол урган жамоалардан бири сифатида қайд этилди.

“Милан”дан ижарага олинган ва 33 та учрашувда рақиблар дарвозасини беш марта аниқ ншонга олган Лоренцо Коломбо яна ортга қайтди. Ҳозирча, “Лечче” таркибида икки форвард – ўтган мавсумда олтита гол урган гамбиялик Ассан Сиссе ва ҳали номини таблога ёздиришга улгурмаган 20 ёшли Юэль Волькерлинг қолди.

Бош мураббий Роберто Д’Аверса клуб раҳбариятидан марказий ҳужумчи сўраган. Мутасаддилар Элдор Шомуродов вариантини ўргана бошлади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчисига бунгача учта таклиф бор эди. Хусусан, Грециянинг ПАОК ва Россиянинг “Спартак” жамоалари чорлови Элдор Шомуродовни қизиқтирмайди.

Туркия чемпиони “Галатасарой” келаси мавсум унвонини муносиб ҳимоя қилиш ва Чемпионлар лигасида яхши натижа кўрсатиш учун катта трансферларни амалга оширмоқда. Улар Шомуродов бўйича ҳам римликлар билан музокара бошлаб қўйган.

Катта эҳтимол билан Шомуродов бу гал ҳам А Серияда қолиш вариантини танлайди ва харидорларга жавоб беришга шошилмайди.

Эслатиб ўтамиз, Шомуродов 2020 йилнинг октябридан Италия чемпионатида фаолияти юритмоқда. Ҳозирги кунгача, учта жамоа – “Женоа”, “Рома” ва “Специя” шарафини ҳимоя қилди.

2-1680513926-redactor2000-post-material

Легионеримиз А Серияда жами 80 та учрашувда 12 та гол ва олтита ассист қайд этган. Италия кубогида иккита баҳсда биттадан гол ва голли пас муаллифи бўлди. Шунингдек, Европа лигаси ва Конференциялар лигасида ҳам ўз ҳисобига гол ёздириб қўйган.

 

Comments

You must be logged in to commet!
Mavlonov Husan
13/07/2023 05:53
Леччеми борсин, майли бунча италия уни апелсинни еган кетолмасмикан, ёки жонкачаси ўша ердами, яна сарсонгарчилик давом этмасинда, галатасарой Яхши вариантмиди
Шухрат Хусаинов
12/07/2023 23:21
Я́на уша неза́менимый шомуродов