Италиянинг Сэр Алекс Фергюсони "Ювентус"ни бошқармоқчи
"Аталанта" билан 2023 йилгача шартномасини узайтирган Жан Пьеро Гапсперини бергамоликлар бошқарувидан фақатгина "Ювентус"дан таклиф олсагина кетиши мумкин.
"Клуб президенти билан мақсадларимиз ва кейинги қадамларимизни муҳокама қилдик. Сўнгги беш йилда "Аталанта" юқори савияда ўйин кўрсатди ва ривожланишда давом этмоқда.
Мана шундай муваффақиятли ишлашим мумкин бўлган клублар етарлича деб ўйламайман", - мураббий сўзларидан иқтибос келтирмоқда Corriere di Bergamo нашри.
Маҳаллий нашрлар Гапсперинини МЮ собиқ бош мураббийи Сэр Алекс Фергюсонга қиёслашмоқда ва у келажакда "Ювентус"дан таклиф бўлсагина Бергамо клубидан кетиши мумкинлигини ёзишмоқда.
Фикрлар