Итальянча рекорд

Амалдаги Европа чемпиони – Италия терма жамоаси 2022 йилги жаҳон чемпионатининг саралаш турнири доирасида Швейцария билан голсиз дурангга имзо чекди.

Роберто Манчини жамоаси учун дуранг натижа ҳам тарихий рекорд учун кифоя қилди. Италия мағлубиятсиз учрашувлар сериясини 36 тага етказди ва бу кўрсаткични қайд этган дунёдаги бринчи терма жамоага айланди.

Авваги рекорд 35 та мағлубиятсиз ўйиндан иборат бўлиб, Бразилия ва Испания терма жамоалари томонидан қайд этилган эди. Бразилияликлар 1993-1996 йиллар давомида, испанияликлар эса 2007 йилдан бошлаб, 2009 йилгача 35 та учрашувда мағлубият нималигини билмаган.

Италия терма жамоаси охирги маротаба 2018 йилнинг 10 сентябрь куни Миллатлар лигаси доирасида ўтказилган сафар учрашувида Португалияга ютқазган эди.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter)

Комментарии

Для написания комментариев пройдите авторизацию