ITKF Каратэ-до бўйича Жаҳон Кубоги олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди (фотогалерея)

Шу йилнинг 6-7 октябрь кунлари Тошкент шаҳрида жойлашган “Юнусобод” спорт мажмуасида ITKF Каратэ-до бўйича Жаҳон кубоги бўлиб ўтади.

Бугун 5 октябрь куни КИУТ университети анжуманлар бўлимида мазкур турнир олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда Халқаро ITKF каратэ-до федерацияси президенти Жилберто Герднер, Осиё-Океания каратэ федерацияси президенти Иброҳим ал Бакир, Пан Америка каратэ федерацияси президенти Жусто Гомес, Европа каратэ федерацияси бош ҳаками Элижио Котарелли, Африка каратэ федерацияси президенти Рами эль Макави ва Ўзбекистон ITKF каратэ-до федерацияси раиси Шуҳратжон Кушмуратовлар иштирок этди.

Африка каратэ федерацияси президенти Рами эль Макави: “Биз илк марта Ўзбекистонда мазкур йирик турнирни ўтказмоқдамиз. Биламизки, ушу юртда каратэ-дочилари Жаҳон миқёсида олдинги ўринларда туради. Шунингдек, Фаластин, Миср ва бошқа бир қанча давлат спортчилари мусобақа учун қизғин кураш олиб боради”.

Европа каратэ федерацияси бош ҳаками Элижио Котарелли Ўзбекистонга биринчи марта келишим, аммо бу мамлакатда ITKF Каратэ-до спорт турига қизиқиш анча баландлигини кўрдим. Мусобақага тайёргарлик аняагина юқори. Ишонаманки, тунрнир юқори қайфиятда ва даражада бўлиб ўтади”.

ITKF каратэ-до федерацияси президенти Жилберто Герднер: “Дарҳақиқат, биз Ўзбекистонда илк марта мазкур турнирни ўтказмоқдамиз. Аввало, ушбу мусобақага бир қанча йирик мамлакатлар даъвогар эди. Аммо биз Ўзбекистон вариантида тўхалдик. Мазкур Жаҳон Кубогида 20дан ортиқ давлатдан 700 дан оритқ иштирокчилар қатнашмоқда ва Пан Америка, Африка, Европа ҳамда Осиёдан сараланган спортчилар қатнашмоқда. Ишонаманки, мусобақа кўтаринки кайфиятда ўтади”.

Ўзбекистон ITKF каратэ-до федерацияси раиси Шуҳратжон Кушмуратов: “Жаҳон кубогидек йирик турнирни қабул қилаётганимиздан бағоят хурсандмиз. Албатта, бу катта масъулият талаб этади. Ушу мусобақада 20 дан ортиқ давлатдан 700 га яқин спортчилар иштирок этмоқда. Албатта бизнинг спортчилар бу турнирга тайёргарлик жараёнини аъло даражада ўтказди. Албатта, биздан бир қанча кучли каратэчиларимиз мусобақада олий ўринлар учун кураша олади. Асосий рақобатчи сифатида Миср делегациясини кўрсатиш мумкин. Чунки, мазкур давлатдан 40 га яқин иштирокчилар медаллар учун курашади”.

Қуйида ушбу жараёндан фотогалереяни томоша қилишингиз мумкин!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!