Иван Бошкович: "Бир киши кўп ўйнаганимиз фойда берди"

Cоcа-Cола Суперлига 9-турида сафарда «Андижон» устидан иродали ғалабага эришган «Сўғдиёна» клуби устози Иван Бошкович биринчи таймдаги хатолар ва иродали ғалаба ҳақида ўз фикрини билдирди.

«Биринчи таймда рақиб бизни тўлиғича ютди. Айнан футболчасига имкон қолдирмади. Аммо, иккинчи таймда биз ўйинни ўзгартирдик. Бир киши кўп ўйнаганимиз фойда берди. Вазиятларни голга айлантиришга эришдик.

«Машғулотлар вақтида ўйлаган режаларимиз амалга ошди. Кўпроқ қанотдан ҳужум уюштира олдик. Биринчи таймдаги ўтказиб юборган голимизда ҳимоячиларимизнинг ўзаро тушунмовчилиги сабабли келиб чиқди. Якунда шогирдларим ирода кўрсатишди», - дейди Бошкович.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!