Иван Бошкович: "Очиғи, кўпроқ нарса кутгандим"

Ўзбекистон Суперлигаси 3-тури доирасида ўз майдонида Олимпикга қарши баҳсда дуранг ўйнаган Сўғдиёна клуби устози Иван Бошкович ўйин ҳақида ўз фикрларини билдирди.

"Очиғи, бугун кўпроқ нарса кутган эдим. Шогирдларим бошқача ўйин намойиш эта олишига ишонган эдим. Чунки, бугунги ўйинга бошқача тайёргарлик кўрган эдик. Барчаси ўз қўлимизда эди, 2:0 ҳисобида олдинда эдик. Иккинчи таймда ўйинимиз ўхшамади.

Футболда шунақаси ҳам бўлади. Барчаси ўз қўлингда бўла туриб, рақибга имконият берасан. Балки футболчиларим ўйинда чарчашгандир, билмайман. Рақиб хатто ўйин охирида яна голга яқин келган ва бизни жазолаши ҳам мумкин эди. Шунинг учун балки 2:2 ҳисоби адолатли натижадир. Легионерларимиз қайтгани жамоамиз учун яхши бўлди. Кейинги ўйинларга жиддийроқ тайёргарлик кўрамиз".

ЎзПФЛ матбуот хизмати.

 

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!