Иван Бошкович: "Займовичда жароҳат бор"
Cоcа-Cола Суперлига 23-туридан ўрин олган "Турон" - "Сўғдиёна" (1:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Иван Бошкович ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Сўғдиёна" бугун ёмон ҳаракат қилмади. Вазиятларимиздан ўз вақтида фойдалана олмадик. Биринчи бўлимда "Турон" дарвозамиз олдида айтарли хавфли вазият яратмади. Индивидуал хатодан сўнг дарвозамизга пенальти белгиланди. Аммо мағлуб бўлганда, хатони ким қилганлигининг аҳамияти йўқ. Учта беллашув қолди ва лигани яхши нотада якунлашга интиламиз. Бунга кучимиз етади. Ҳар бир баҳсда максимал ҳаракат қилишимиз керак.
Пенальти бўлган вазиятни яхши кўрмадим. Аммо дарвозабон ўз жарима майдони ичида таваккал қилмаслиги керак.
Займовичда жароҳат мавжуд. Шу сабабли у жамоамизга ёрдам бера олмай келмоқда. Албатта, унинг йўқлиги сезилмоқда. Машғулотларда ким яхши ишласа, ўша майдонга тушмоқда” – деди Бошкович.
Фикрлар