Иван Соловьёв про лигада ўйнайди
Суперлигадаги муваффақиятсизлик сабабли про лигага тушиб кетган “Локомотив” клуби бир йилдан кейин яна элитадаги иштирокини давом эттириш ниятида. Вазифа ҳам шунга яраша.
Бунинг учун раҳбарият таркибни кучайтириш ҳаракатларини бошлаб юборган. Sports.uz сайтига маълум бўлишича, “Локомотив” клуби “Насаф” билан хайрлашган россиялик легионер Иван Соловьёв билан келишувга эришган ва икки йиллик шартнома имзоланган.
Соловьёв 2022 йил бошида “Насаф”га кўчиб ўтган бўлиб, Суперлигада 20 та учрашувда рақиблар дарвозасига 3 та гол урди.
Унгача Иваннинг 2019-2021 йиллар давомида “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилганидан хабардорсиз.
Фикрлар
Россия борса армияга чакириб оладида