Ихтиёр Тошпўлатов: "Ўзбекистон Кубогида шунчаки қатнашмоқчи эмасмиз"

Komp: Xabar sarlavhasi ostidagi

Биринчи лига 5-туридан ўрин олган "Бунёдкор-2" -- "Гулистон" (1:2) ўйинидан сўнг меҳмонларнинг етачки футболчиларидан бири бўлган Ихтиёр Тошпўлатов баҳс борасида ўз фикрларини билдирди.

"Ўйин жуда қизиқ бўлди. "Бунёдкор-2" ҳам жуда яхши шаклланган жамоа экан. Бизга жиддий қаршилик кўрсатди. Аммо ғалаба қозонишни кўпроқ истагандик. Натижада мақсадимизга эришдик. Бизда жуда аҳил жамоа йиғилган, ҳар бир баҳсда муваффақият қозониш ва Про лига сари қадам ташламоқдамиз. Бутун жамоа бир оиладек бўлиб, ҳаракат қилмоқда. Бу ғалаба билан ҳамма сирдарёлик мухлисларни табриклайман.

Ўзбекистон кубогида ҳам катта мақсад ва вазифалар қўйганмиз. Турнирда шунчаки қатнашмоқчи эмасмиз. Гарчи гуруҳимизда кучли жамолар бўлишига қарамай, кейинги босқичга чиқиш учун ҳаракат қиламиз. Имкон бор экан, бундан унумли фойдаланишга уринамиз", — деди Тошпўлатов.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!