
Иззатилла Абдуллаев: Ғалабага ҳиссамни қўшганимдан хурсандман
Ўзбекистон кубоги 1/16 баҳсида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси “Орол”ни қабул қилди ва 4:3 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйиндан сўнг жамоага ғалаба келтирган ҳужумчи Иззатилла Абдуллаев ўйин борасида ўз фикрлари билан ўртоқлашди. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар бермоқда.
- Об ҳаво ноқулайлиги сабабли оғир ўйин бўлди. Ниятимиз зафар қучиш эди ва ушбу ғалабага ўз ҳиссамни қўшганимдан хурсандман. Кейинги босқичга чиқдик ва энди навбатдаги ўйинларга тайёргарлик кўрамиз, - дейди Абдуллаев.
Маълумот ўрнида, 30 март куни олий лига 4-тур доирасида "Насаф" билан қаршида куч синашади.
Фикрлар