Жаҳон челленж кубогининг илк кунида 7 нафар спортчимиз финалга йўл олди
Мусобақада 19 мамлакат спортчилари иштирок этмоқда
Тошкентда спорт гимнастикаси бўйича Жаҳон челленж кубоги ўтказилмоқда.
19 мамлакат спортчилари иштирок этаётган мусобақанинг ортда қолган кунида очилиш маросими ва дастлабки саралаш баҳслари ташкил этилди. Унда қуйидаги атлетларимиз финал йўлланмаларига эга чиқишди:
Аёллар, таяниб сакраш: Оксана Чусовитина, Шахрибону Юсупова
Баланд-паст тўсиндаги машқ: Дилдора Арипова
Эркаклар, эркин машқ: Ҳумоюн Исломов
Спорт отидаги машқ: Мансур Раҳматов
Халқа: Ахрорхон Темирхонов, Озотилла Абдурасулов

Изоҳлар (0)