Жаҳон чемпионати-2026: Боксчимиз россиялик рақибига имкон бермади
Катта устунлик қайд этилди
Ўзбекистонлик ёш боксчи Муҳаммадризо Укимов Черногорияда ўтказилаётган 19 ёшгача бўлган спортчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/16 финал босқичида россиялик рақиби Умар Ибакиев устидан ишончли ғалабага эришди.
60 килограмм вазн тоифасидаги жангда Укимов бутун баҳс давомида устунликни қўлдан бой бермади ва ҳакамлар якдил қарори билан 5:0 ҳисобида зафар қучди.
Бу натижа туфайли Ўзбекистон вакили жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўл олди. Умар Ибакиев эса мусобақадаги иштирокини шу босқичда якунлади.
World Boxing ташкилоти ҳомийлигида ўтаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионати 16–27 октябрь кунлари Черногориянинг Будва шаҳрида бўлиб ўтмоқда.
Изоҳлар (0)