Жаҳон чемпионати боксчиларимиз учун муваффақиятли ўтмоқда
Ads

Венгриянинг Будапешт шаҳрида "AIBA" томонидан Дуна аренасида бокс бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионатида спортчиларимиз муваффақиятли иштирок этмоқда.

Мусобақанинг 56 кг вазн тоифасида мамлакатимиз шарафини ҳимоя қилаётган Абдумалик Халоков мўғилистонлик Тешкарқал Энктурни 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Шунингдек, 69 кг вазн тоифасида Жаҳонгир Раҳмонов индонезиялик Мишел Мускитага ҳеч қандай имконият қолдирмади.