Асосий мазмунга ўтиш

Хоккей

Жаҳон чемпионати: Мезбонлар ҳужумкор жамоага дуч келади

Изоҳлар: 0
Хоккей бўйича ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига мезбонлик қилаётган Канада хоккейчилари чорак финал учрашувида чехияликларга қарши майдонга чиқди.
Европаликлар кескин ва муросасиз ўтган учрашувда мезбонларга жиддий қаршилик кўрсатган бўлса-да, барибир мағлубиятини тан олди. Ўйин 5:3 ҳисобида канадаликлар фойдасига ҳал бўлди.
Канадаликлар ярим финалда Швеция жамоаси билан куч синашади. Шведлар чорак финалда энг йирик натижани қайд этди. Словакия ёшлар терма жамоаси билан рақобатлашган швецияликлар 8:3 ҳисобида зафар қучди.
Улашиш
SPORTS.uz'ни Youtube'да томоша қилинг!

Изоҳлар (0)

Ҳозирча изоҳлар йўқ