Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар а’зоси медаллар учун татамига чиқади!

  • 6 октябрь, 16:56
  • Ahmadbek Eshmatov
  • 0
  • Дзюдо
CHERY AUTO

Бугун Перунинг Лима шаҳрида дзюдо бўйича ўтказилаётган ёшлар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг иккинчи кунги беллашувлари ўтказилади.

Tecno

Биринчи кун якунлари бўйича Ўзбекистон терма жамоаси 2 та бронза медали билан 8-ўринни эгаллаб турибди. Учта олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза медалини қўлга киритиб улгурган Япония терма жамоаси жадвалда пешқадамлик қилмоқда. Кучли учликдан Бразилия ва Грузия терма жамоалари жой олган.

Бугун 4 та вазн тоифасида беллашувлар ташкил этилади. Унда Ўзбекистон терма жамоасининг 5 нафар а’зоси медаллар учун татамига чиқади. 

Кундузги дастур бизнинг вақт билан соат 19:00 да бошланади.

-63 кг: Нигина Сапарбоева — Лоика Робертсон (Канада);

-70 кг: Хуршида Раззоқбердиева — Яна Светко (Хорватия);

-73 кг: Муҳриддин Маъруфов — Дайян Булемтафес (Франция);

-73 кг: Иноят Телманов — Станислав Алхов (Беларусь);

-81 кг: Самариддин Мухибиддинов — Эрик Нюманн (Буюк Британия);

Бу ҳақда Ўзбекистон дзюдо федерацияси матбуот хизмати хабар бермоқда.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!